
"Реал" ўз ҳужумчисини "Рома"га таклиф қилмоқда
- 9-август 2021, 20:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
"Реал"нинг сербиялик ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "Қироллик клуби" Йовичнинг хизматларини "Рома"га таклиф қилмоқда.
Ўз навбатида, римликлар “Интер”га ўтаётган Эдин Жеко ўрнига муносиб номзод қидирмоқда ва Йович бу борада уларга мос тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Лука Йовични 2019 йил "Айнтрахт"дан 63 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ