
"Реал" мавсумни ғалаба билан бошлади, Бенземадан дубль
- 15-август 2021, 02:52
- Javokhir Azimov
- 2
- Футбол
Испания Ла Лигаси дастлабки туридан ўрин олган "Алавес" - "Реал" учраушуви якунланди. Унда "қаймоқранглилар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Ҳисоб иккинчи тайм бошида Бензема томонидан очилди. Орадан кўп ўтмай, Начо орадаги фарқни иккитага етказди. Каримнинг ўзи дублни расмийлаштирган бўлса, 65-дақиқада Хоселу ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Винисиус таблони 4:1 кўринишига келтирди. Ушбу голга жамоа сафига яқинда келиб қўшилган Алаба ассистентлик қилди.
Шундай қилиб, йирик ҳисобдаги ғалаба натижасида "қироллик клуби" Ла Лига пешқадамига айланиб олди.
{game}3629092{/game}
{online}3629092{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ