
"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси янги клубга ўтишга яқин
- 9-январ 2025, 16:29
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" ва ПСЖнинг собиқ дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини Чилида давом эттириши мумкин.
"Redgol" нашрининг маълум қилишича, Навас Чилининг "Коло-Коло" клубига ўтиш арафасида турибди. Аввалроқ, 38 ёшли дарвозабон "Бока Хуниорс" жамоасига ўтиши мумкин эди. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олмади.
Маълумот учун, Кейлор Наваснинг сўнгги клуби ПСЖ ҳисобланади. У ўтган йилнинг ёзида шартнома муддати тугагандан сўнг жамоани тарк этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ