"Реал Мадрид"га "Байер" ҳимоячисини таклиф қилишди
- 17-июл 2025, 16:40
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" жамоани Хаби Алонсонинг талабларига мослаштиряпти. Яқин келажакда Мадрид жамоаси мураббийи Леверкузеннинг "Байер" клубида илгари бирга ишлаган футболчини жамоасига қўшиши мумкин.
ESPN нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар"га ҳимоячи Пьеро Инкапье хизмати таклиф этилган. Инкапье бир нечта позицияда ўйнай олади - марказий ҳимояда, чап қанот ҳимоясида ва чап ярим ҳимояда.
Эквадорлик футболчи Хаби Алонсонинг ўйин тизимига жуда мос келади. Нуфузли Transfermarkt портали эквадорлик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ