"Реал Мадрид" вакили ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
- 22-январ, 21:11
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
УЕФА расмий сайти орқали мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилганини маълум қилди.
Бразилиялик ҳужумчи "Монако"га қарши баҳсда 1 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширди ва жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Овоз бериш жараёнида у "Атлетик" ярим ҳимоячиси Роберт Наваррони ( "Аталанта"га қарши ўйинда 1 гол ва 2 ассист, 3:2), "Барселона" футболчиси Фермин Лопесни ( "Славия"га қарши ўйинда дубль, 4:2) ҳамда "Спортинг" ҳужумчиси Луис Суаресни (ПСЖга қарши баҳсда дубль, 2:1) ортда қолдирди.
Маълумот учун, жорий мавсум Европанинг энг нуфузли мусобақасида Винисиус 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 ассист муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ