"Реал Мадрид" дарвозабони билан шартномани узайтирди (Фото)
- 13-сентябр 2024, 17:43
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Андрей Лунин "Реал Мадрид" билан шартномасини узайтирди.
"Лос-Бланкос" клуби 25 ёшли дарвозабон билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаганини эълон қилди.

Маълумот учун, Лунин 2018 йилда "Реал" сафига қўшилган. Украиналик футболчи клуб билан 10 та совринни, жумладан 2 та Чемпионлар лигаси ва 2 та Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ