
"Реал" Мадрид 16 ёшли Эндрик трансферини ҳал қилди (фото)
- 8-декабр 2022, 19:38
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби "Палмейрас" вакили Эндрик трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, "қироллик клуби" ушбу харид учун 60+12 миллион евро сарфлайди. Футболчи мадридликлар сафига 2024 йил июль ойида келиб қўшилади.
Расмий хужжатлар шу ой ичида имзоланади. Тез орада расмий хабар чиқиши кутилмоқда.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ