
"Реал" "Эспаньол" посбонини нишонга олди
- 13-июн 2024, 21:48
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"AS" нашрининг хабарига кўра, мадридликлар Андрей Луниннинг кетиши эҳтимолидан қўрқиб, 23 ёшли испаниялик посбон Хоан Гарсияни кузатиб бормоқда.
"Лос Бланкос" "Эспаньол" Ла Лигага чиқиi учун плей-офф босқичини якунламугнча ҳеч қандай трансфер ҳаракатларини амалга оширмайди. Клуб Ла Лигага қайтса, Гарсиянинг товон пули 20 миллион евродан ошади.
"Реал" Хоаннинг ҳаводаги тўпни ушлаш ва ўзига хос реакциялари учун харидор бўлиб қолди.
Гарсия жорий мавсумда барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ