"Реал" "Арсенал" футболчиси учун ҳужумчисини қўшиб бермоқчи
- 7-декабр 2019, 15:50
- 0
- Футбол
"Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишги трансфер ойнаси вақтида "Реал" таркибини тўлдириши мумкин.
Мадридликлар ушбу трансфер амалга ошишини тезлаштириш учун лондонликларга Лука Йовични таклиф қилишмоқда.
Сербиялик футболчи "қаймоқрангликлар" сафига ёзда келиб қўшилган эди. У жорий мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалаган.
"Арсенал" билан келишувни узайтиришни хоҳламаётган Обамеянг эса 15 ўйинда ўнта гол киритиб улгурди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ