"Реал" 19 ёшли ҳимоячини олмоқчи
- 3-январ 2025, 20:21
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Борнмут" марказий ҳимоячиси Дин Хейсен фаолиятини "Реал Мадрид"да давом эттириши мумкин.
The Sun Football хабар беришича, "қаймоқранглилар" 19 ёшли футболчини кузатишмоқда. Унинг трансфери январ ойида амалга ошиш эҳтимоли бор.
Жорий мавсумда испаниялик ҳимоячи 14 та учрашувда 2та гол урди.
Хейсеннинг инглиз клуби билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Трансфермаркт уни 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ