
"Реал" 18 ёшли ҳимоячини сотиб олмоқчи
- 12-ноябр 2024, 13:48
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Ҳимояда катта муаммоларга дуч келган "Реал" қишда марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, "қироллик клуби" "Аякс" ҳимоячиси Жоррель Хатога қизиқиш билдирмоқда. Клуб 18 ёшли футболчининг ўйинини кузатмоқда. Бироқ, томонлар ҳали музокарага киришмаган.
Нидерландиялик футболчи жорий мавсум ички чемпионатда 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширган. Tranfermarkt портали уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ