
Расмий хабар! "Истиқлол" Жалолиддин Машарипов трансферини эълон қилди (фото)
- 13-феврал 2024, 20:41
- 2
- Футбол
Эроннинг "Истиқлол" жамоаси футболчимиз Жалолиддин Машарипов трансферини эълон қилди. Жамоа бу ҳақда "Инстаграм"даги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Келишувга кўра, Машарипов теҳронликлар билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, унинг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгани айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Эроннинг бошқа бир жамоаси "Персеполис" Остон Ўрунов трансферини эълон қилганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ