
Расмий хабар! Акаки Шулая - "Локомотив" футболчиси!
- 15-декабр 2024, 20:30
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Янги мавсум олдидан "Локомотив" ўз таркибини кучайтиришда давом этади. Ўтган мавсумни "Қизилқум" таркибида ўтказган ҳужумкор ярим химоячи Акаки Шулая "Локомотив" аъзосига айланди.
Маълумот учун, Акаки 1996 йилнинг 6 сентябрида туғилган. 2024 йилги мавсумда "Қизилқум" таркибида 24 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 3 ассист қайд этди.
Грузиялик футболчи янги мавсумда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ