
Расман! Унаи Эмери "Вильярреал" бош мураббийи этиб тайиланди
- 23-июл 2020, 15:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Вильярреал" клуби ўзининг расмий сайти орқали Унаи Эмери бош мураббий лавозимига тайинлангани ҳақида эълон қолди.
Юқоридаги манбага кўра, 48 ёшли испаниялик мутахассис “сариқ сув ости кемаси” билан 3 йиллик шартнома имзолаган. У бу лавозимда 20 июль куни истеъфога чиқарилган Хавьер Кальеху ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Эмери мураббийлик фаолияти давомида "Валенсия", "Спартак", "Севилья", ПСЖ ва "Арсенал" каби жамоаларни бошқарган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ