
Расман! "Шеффилд" муддатидан олдин Чемпионшипга тушиб кетди
- 27-апрел 2024, 21:21
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Премьер-лиганинг 35-тур ўйинлари ўтиб бораётган бир пайтда "Шеффилд Юнайтед" "Ньюкасл" меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Клуб айни пайтда 16 очко билан 20-ўринда турибди. Крис Уайлдер шогирдлари ушбу мавсум атиги 3 маротаба ғалаба қозонган, 7 дуранг ўйнаб, 25 марта мағлубиятга учради.
Шу тариқа, "Шеффилд"нинг "хавфли зона"дан чиқиб кетиши учун имконияти қолмади. Бунинг учун жамоага камида 10 очко керак бўлади, лекин турнир тугашига 3 та тур қолган.
Маълумот учун, шеффилдликлар ўтган мавсум Чемпионшипда 2-ўринни қўлга киритган ҳолда АПЛга қайтганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ