
Расман! "Реал" ҳужумчиси "Рома"га ўтди
- 2-октябр 2020, 22:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бокс
"Рома" "Реал" форварди Борха Майорални ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “бўрилар” 23 ёшли испаниялик футболчини 2 мавсумга ижарага олган. Transfermarkt сайти тарқатган хабарга қараганда, ушбу трансфер 2 млн еврони ташкил этган.
Майораль “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Қироллик клуби”нинг асосий жамоасида 33 та ўйинда майдонга тушган ва 7 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. У маълум вақт "Вольфсбург" ва "Леванте" клубларида ижарада тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ