
Расман! "Қўқон-1912" жамоаси сардори билан шартномани узайтирди
- 7-январ 2024, 15:30
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Қўқон-1912" жамоаси сардори Бобур Акбаров билан шартномани узайтирди.
"Ўтган мавсум жамоамизнинг ҳимоя чизиғининг асосий вакилларидан бири, "Қўқон-1912" сардори Бобур Акбаров янги мавсумда ҳам биз билан қолади. Бугун ҳимоячи жамоамиз билан янги бир йиллик шартномага қўл қўйди.
Бобур Акбаровга мавсум омадли ўтишини ва “Қўқон-1912” жамоаси билан биргаликда Суперлига йўлланмасини қўлга киритишини тилаб қоламиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ