
Расман! МЮ футболчиси "Ан-Наср" билан шартнома имзолади
- 23-июл 2023, 13:51
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Алекс Теллес фаолиятини Осиёда давом эттиради.
Бразилиялик футболчи "Ан-Наср" билан шартнома имзолади. Томонлар 2025 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чекди. Трансфер суммаси 4 миллион евро ҳамда бонусларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи МЮга тегишли ҳисобланади. У сўнгги мавсумни "Севилья"да ўтказганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ