
Расман! Марсело "Олимпиакос"ни тарк этди
- 18-феврал 2023, 20:42
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Расман Марсело "Олимпиакос" билан амалдаги шартномасини бекор қилди клубни тарк этди. Бу ҳақда жамоа расмий хабар берди.
"Бутун "Олимпиакос" оиласи ҳамкорлик учун Марселога миннатдорчилик билдиради. У бизнинг клубда кам ўйнади, лекин бу ришталаримизни яхшилашга етарли бўлди. Энди унинг Юнонистонда дўстлари бор", - дейилади баёнотда.
34 ёшли ҳимоячининг ҳозирча кейинги манзили аниқ эмас. У ўзига янги клуб қидирмоқда.
Маълумот учун, Марсело мавсум бошида "Олимпиакос" таркибига келиб қўшилганди. Бразилиялик футболчи Гретция клубида 10 марта майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ