
Расман! Легионеримиз клубини ўзгартирди
- 19-январ 2023, 14:16
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Шаҳбоз Умаров фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
Легионеримиз Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоаси билан шартнома имзолади. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини айнан шу ерда ижара асосида ўтказганди. Энди у бутунлигича чимкентликлар аъзосига айланди.
Умаров бунгача Беларуснинг БАТЭ клуби шарафини ҳимоя қилган ва мураббий билан келишмовчилик туфайли майдонга туширилмаётганди.
БАТЭ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ