
Расман! Жеррард мураббийлик фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди
- 3-июл 2023, 23:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Стивен Жеррард мураббийлик фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди. У Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади.
43 ёшли англиялик мураббийнинг янги иш жойи "Ал-Иттифоқ" клуби бўлади. Бу ҳақда Саудия клуби расмий сайти хабар бермоқда.
“Ливерпуль” афсонаси бундан аввал “Астон Вилла” ва “Рейнжерс” клубларини бошқарган.
Маълумот учун, “Ал-Иттифоқ” 2022/23-йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 30 турдан кейин 37 очко билан 7-ўринни эгаллади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ