
Расман: "Барселона" собиқ футболчисини ортга қайтарди
- 2-сентябр 2022, 03:20
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Арсенал" футболчиси Эктор Бельерин "Барселона" аъзосига айланди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, клуб испаниялик билан бир йиллик битим имзолаган. Ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафига эркин агент мақомида қўшилди.
Маълумот ўрнида, Эктор "Барселона" тарияланувчиси ҳисобланади. У 2003 йилдан 2011 йилгача Каталония гранди шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ