
Рамазон Темиров UFC билан шартнома имзолади!
- 12-август 2024, 18:44
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўзбекистонлик таниқли ММа жангчиси Рамазон Темиров расман UFC билан шартнома тузди ва у жаҳоннинг энг кучли промоушенида 12 октябрь куни дебют қиладиган бўлди. Маълумки, юртдошимиз бунга қадар яна бир нуфузли лига Rizin да ўз жангларини ўтказиб келаётганди. Ҳамюртимиз ҳозирда 9 та ғалабали серияга эга. У супер енгил (57,6 кг) ҳамда ўта енгил (61,2 кг) да октагонга кўтарилган.
Маълумот учун, Темиров фаолияти мобайнида 15 та ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ