Рабьо "Марсель" билан хайрлашди
- 11-сентябр 2025, 13:46
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Адриен Рабьо ўзининг собиқ жамоаси "Марсел" билан хайрлашди.
"Велодром"даги муҳит қалбимда абадий қолади. Бу клубда ўйнаш мен учун катта шараф эди. Ҳаммаcb учун раҳмат йигитлар", - деб ёзди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
30 ёшли футболчи "Милан" клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. "Милан" Рабьо трансфери учун "Марсел"га 7 миллион евро товон пули тўлади.
Ўтган мавсумда Адриен Лига 1да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ