Қозоғистонлик таниқли боксчи Фируза Шарипова профессионал ММА'да дебют қилади. Жанг санаси ва рақиб аниқ бўлди (постер)
- 24-июл 2022, 10:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
27 ёшли қозоғистонлик боксчи Фируза Шарипова илк бора октагонда жанг ўтказади. У ўз дебютини 30 июль куни Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ташкил этиладиган "Alash Pride 75" турнири доирасида россиялик Карина Ондасиновага (2-0) қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Шарипова профессионал боксда 16 та жанг ўтказиб, 14 тасига ғалабага эришган. Ўзининг охирги жангида мутлақ жаҳон чемпиони Кэти Тейлорга имкониятни бой берган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ