Асосий мазмунга ўтиш
Қозоғистон клуби Альварес билан шартнома имзолади

Қозоғистон клуби Альварес билан шартнома имзолади

  • 0
  • Футбол

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби испаниялик Пабло Альварес билан келишувга эришди.

Хабарларга кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячи Пабло Альварес Гарсия фаолиятини Қозоғистоннинг "Актобе" клубида давом эттиради. Альварес футболчилик фаолиятини Хихоннинг "Спортинг" клубида бошлаган. Кейинчалик "Вильярреал", "Алавес" ва "Сан Игнасио" каби испан клубларида давом эттирган. Бундан ташқари Хорватия ва Болгария клубларида ҳам тўп тепган. Гарсия "Актобе" сафига Украинанинг "Карпати" клубидан келиб қўшилди.

Маълумот учун,унинг бозор қиймати 1,2 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ