"Қотил тандем" "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди
- 7-феврал 2021, 18:52
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Вест Бромвич" учрашуви ўз якунига етди. Ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, яқиндагина жароҳатидан тузалиб, таркибга қайтган Харри Кейн ҳисобни очди. Жарима майдони ичида қулай вазиятга эга бўлган футболчи дарвозабонга имконият қолдирмади. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Сон катта саҳнага чиқди. Меҳмонлар посбони унинг уриниши олдида ҳам ожиз қолди.
Шу тариқа, "шпорлар" ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди ва улар 7-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган "Вест Бромвич" онлайн жадвалда 19-поғонада қолди.
{game}3411577{/game}
{online}3411577{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ