
"Қўқон-1912" легионери билан шартномани узайтирди
- 9-ноябр 2024, 09:28
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Қўқон-1912" клубига ёзда келиб қўшилган грузиялик ярим ҳимоячи Шота Гвазава жамоанинг асосий футболчисига айланиб олди.
Иккинчи даврадаги ишончли ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушган футболчи билан "Қўқон-1912" келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди ва эндиликда ярим ҳимоячи келаси мавсум ҳам жамоа либосида ҳаракат қилади.
Шота жорий мавсум «Қўқон-1912» сафида 11 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассист ёзиб қўйди.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ