Қўл жанги: Гулираъно Шакирова халқаро турнир ғолиби!
- 18-май 2023, 20:24
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
11-14 май кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича Евросиё ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган, Андижоннинг "Jahon club" вакиллари ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Жумладан, Жаҳонгир Асронов шогирдларидан Гулираъно Шакирова 1- ўринни қўлга киритди. Муҳаммадризо Мамажонов шоҳсупанинг 2- поғонасидан ўрин олган бўлса, Абдураҳмон Шавкатов турнирнинг бронза медалига эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ