
"Қизилқум"нинг собиқ устози Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоасини бошқаради
- 16-март 2024, 21:15
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол”га янги бош мураббий тайинланди. Россиялик Игорь Черевченко лавозимини тарк этганидан сўнг унинг ўрнини ўзбек мухлисларига таниш бўлган сербиялик мутахассис Никола Лазаревич эгаллади. У 2022 йили Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига устозлик қилган.
Ушбу мутахассиснинг “Истиқлол”га бош мураббий этиб тайинланганини клуб матбуот хизмати расман эълон қилди. Томонлар бир йиллик шартнома имзоладилар. Лазаревичга ҳамюртлари – Предраг Пешич ва Жоржи Коралич ёрдамлашишади. Шунингдек, Дилшод Восиев ва Дмитрий Тяпушкин ҳам унинг мураббийлар штабидан ўрин олдилар.

Лазаревич мураббийлик фаолияти мобайнида “Қизилқум”дан ташқари “Раднички” (Сербия), “Шенжен, БСУ (иккаласи – Хитой), “Ал-Таавун” (Саудия Арабистони) сингари клубларда ҳам ишлаган. Шунингдек, у “Атлетико” (Испания), “Копенгаген” (Дания), “Зенит” (Россия) ва “Базель” (Швейцария) каби Европанинг таниқли клубларида малака оширган.