SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Олимпик Мобиуз
1 - 1
Газалкент
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
ГазалкентГазалкент
Тугаган
1
1
Тугаган
Республика
1 - 1
Металлург
РеспубликаРеспублика
МеталлургМеталлург
Тугаган
1
1
Биринчи бўлим
Рома
1 - 0
Пиза
РомаРома
ПизаПиза
Биринчи бўлим
1
0
Биринчи бўлим
Вест Хэм Юнайтед
0 - 0
Вулверхэмптон Уондерерс
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Вулверхэмптон УондерерсВулверхэмптон Уондерерс
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
Вест Бромвич Альбион
0 - 0
Миллуолл
Вест Бромвич АльбионВест Бромвич Альбион
МиллуоллМиллуолл
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
ТСГ Хоффенхайм
2 - 2
ФК Аугсбург
ТСГ ХоффенхаймТСГ Хоффенхайм
ФК АугсбургФК Аугсбург
Биринчи бўлим
2
2
Биринчи бўлим
Реал Мадрид
0 - 0
Жирона
Реал МадридРеал Мадрид
ЖиронаЖирона
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Париж
4 - 1
Монако
ПарижПариж
МонакоМонако
Тугаган
4
1
Биринчи бўлим
Мец
0 - 0
Олимпик Марсель
МецМец
Олимпик МарсельОлимпик Марсель
Биринчи бўлим
0
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • 10-апрел, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

ЎзПФЛ "Қўқон-1912" - "Насаф" ўйинида қўпол хатога йўл қўйган ҳакамлар масаласида жиддий баёнот эълон қилдиФутбол
  • 10-апрел, 14:18
  • 1
ЎзПФЛ "Қўқон-1912" - "Насаф" ўйинида қўпол хатога йўл қўйган ҳакамлар масаласида жиддий баёнот эълон қилди
Суперлига. 6-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишингФутбол
  • 10-апрел, 01:38
  • 2
Суперлига. 6-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
Ана холос: Ҳусановга Хаби Алонсо устозлик қилиши мумкинФутбол
  • 10-апрел, 07:01
  • 0
Ана холос: Ҳусановга Хаби Алонсо устозлик қилиши мумкин
Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтдиФутбол
  • 10-апрел, 18:41
  • 0
Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди
ФИФА Осиё термасини футболдан четлатиш билан таҳдид қилдиФутбол
  • 10-апрел, 18:55
  • 0
ФИФА Осиё термасини футболдан четлатиш билан таҳдид қилди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
"Қизилқум"га 5-ўринни оламиз деб бормагандик, мураббий билан ўйинчиларнинг даражаси тўғри келмади" - Темурхўжа Абдуҳолиқов
  • #Суперлига
  • #Қизилқум
  • #Темурхўжа Абдухолиқов

"Қизилқум"га 5-ўринни оламиз деб бормагандик, мураббий билан ўйинчиларнинг даражаси тўғри келмади" - Темурхўжа Абдуҳолиқов

  • 3-декабр 2022, 09:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

“Қизилқум”да яна ўзгаришлар бўлади. Бунгача мураббийлар ва яна бир қатор ўйинчиларнинг шартномалари тугагани ҳақида хабар берилди. Лазаревич билан суҳбат эса Sports.uz сайтида чоп этилди.

Жамоа сафида тўп сурган тажрибали футболчилардан бири – Темурхўжа Абдуҳолиқов жорий чемпионатда навоийликлар таркибига катта мақсадлар билан қўшилгани ёдимизда.

Афтидан, футболчининг режалари энди ўзгаради. Темурхўжа Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг саволларига жавоб берар экан, жамоасини ўзгартирмоқчилигини ҳам айтди.

- Ўзига яраша қизиқ кечган чемпионат якунланди. Бу ким учундир омадли, яна ким учундир бунинг акси кузатилди. Абдуҳолиқов учун қандай ўтди?

- Мавсумдан қониқиш ҳосил қилмадим. Лекин Худога шукр, бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Албатта, бундан ҳам яхшироқ ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Аммо “Қизилқум”га 5-ўринни оламиз деб бормагандик. Камида медаллар учун курашадиган жамоа шаклланаётгани учун боргандик. Ниятимиз шундай эди. Бироқ бир қанча факторлар роль ўйнади.

- Айнан шу хусусида сўрамоқчи эдим. Мавсум бошида сиз билан суҳбатлашганимизда “Қизилқум”нинг мақсади жиддийлиги учун шу клубни танлаганингиз ҳақида айтгандингиз. Мавсум якунланиб, ортда қолган биринчиликни таҳлил қилганингизда қаерда хато қилдим, деб ўйлаяпсиз?

- Хато қилдим десам бўлмайди, лекин менга катта дарс бўлди. Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида хато қилдим, десам бўларди. Вазият бирданига ўзгариб кетди. Бу хато эмас, жуда катта дарс бўлди. Шу ўринда “Қизилқум” жамоасига янги мавсумда муваффақият тилайман. Совринли ўринлар учун курашадиган жамоа йиғишади, деб умид қиламан. Ҳаммага раҳмат, йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ташаккур.

абдухоликов1

- Бундай ҳолатда кўпроқ нимани назарда тутяпсиз? Масалан, муҳитда ёки бошқа жабҳада ёқимсиз вазият кузатилдими?

- Шунча йиллик фаолиятим давомида кўплаб муаммоларга дуч келдимки, ҳали бундай ҳолатга шу йилнинг ўзида тушмагандим. Аслида муаммо – бу футболчи спорт формасини сақлаб туриш ва яхшироқ ўйин кўрсатиш бўлиши керак. Қолган нарсалар унинг учун муаммо бўлмаслиги даркор. Негаки, ўйинчи бор эътиборини фақат футболга қаратиши керак бўлади. Бизда шунчалик муаммолар бўлдики, бир хил пайтларда футбол бир четда қолиб кетди.

- Бош мураббий бўлиб ишлаган Никола Лазаревич ҳам истеъфога чиқди. Йил давомида мураббий билан футболчилар ўртасида қандайдир келишмовчилик борлиги ҳақида эшитиб келдик. Бу борада чемпионат давомида ҳеч ким айтгиси келмади. Балки ҳаммаси тугагач, энди нима бўлганини айтарсиз...

- Келишмовчилик бор эди. Бу йилнинг бошидан бошланган. Шунда ҳам биз профессионал сифатида футбол ўйнадик. Мураббийнинг даражаси билан йиғилган ўйинчиларнинг даражаси бир-бирига умуман тўғри келмади. Шунинг учун жуда катта тушунмовчиликлар бўлди. Қисқа қилиб айтганда шунақа. Ҳаммасини майда деталларигача айтиб ўтирмоқчи эмасман. Бутун мавсум давомида мураббийни ҳамма мақтаб келди. Ўйинчилар ўйнашни хоҳлашмаяпти ва яна бошқа гап-сўзлар. Майли, индамайман, қани кўрамиз. Шунда кимни савияси паст ёки баландлигини ўзлари билиб олишади.

- “Қизилқум”ни тарк этдингизми ёки яна қолиш имкониятингиз борми?

- Йўқ, “Қизилқум”да умуман қолмайман. Бу аниқ. Шу ойда шартномам тугайди.

абдухоликов

- Сизга яна жиддий таклифлар борлиги хусусида маълумотлар бор. Музокаралар қандай давом этяпти?

- Ҳа, музокаралар кетяпти. Клублардан таклифлар бор. Аммо айтмоқчи эмасман ва ўзимни ҳам реклама қилмоқчи эмасман. Лекин Ўзбекистонда ўз олдига катта мақсадларни қўйган жамоалардан чақирувлар бўляпти. Ҳали ўйлаб турибман, бир қарорга келмадим. Энг яхши вариантни танлашга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган сафар “Қизилқум”ни танладингиз, аммо “Насаф”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Балки шундай қилганингизда Кубок ютган бўлардингиз. Энди ҳаммасини етти ўлчаб бир кесасизми?

- Ҳа, энди ҳамма нарсани ҳисобга оламан. Айтдим-ку, мен учун дарс бўлди. Кўрамиз, нима бўларкин?!

- Эшитишимча, “Нефтчи”дан сизга жиддий қизиқиш бор экан?

- Ҳа, музокаралар кетяпти, “Нефтчи” билан. Кўрамиз, насиб қилгани.

- Мабодо, сизни яна легионер сифатида ҳам кўриб қолишимиз мумкинми?

- Шу вариантни ҳам кутиб турибман. Шунинг учун олдиндан бир қарорга келмоқчи эмасман. Хориждан ҳам таклифлар бўляпти.

абдухоликов3

- “Қизилқум”да ҳам тўпурарлик салоҳиятингизни кўрсата олдингиз. Адашмасам, чемпионатда 13 та, Кубок баҳсларида 2 та гол урдингиз. Бу сизга бироз бўлса ҳам юпанч беряптими?

- Ҳужумчининг иши, бу. Тўғри, гол уриш осон эмас. Лекин юпанч бўлмади. Чунки ўтган йили мен чемпионатни ўзида 15 та гол ургандим, бу сафар камроқ урдим. Бу тўғрисида ўйламадим.

- Ўзбекистон чемпионатида 4 йилдан буён Драган Черан тўпурар бўлиб келмоқда. Маҳаллий ҳужумчиларга энг яхши тўпурарлик насиб қилмаяпти. Черанни 4 йилдан бери тўпурарликни ўзида сақлаб келаётгани сиз учун нимани англатади?

- Нимани англатади? Черанни яхши ҳужумчи ва кучли футболчилигини. Черан атрофида ҳам яхши ижрочилар бор. У “Насаф”да тўпурар бўлмаган. Ўшанда ҳам “Насаф” ёмон жамоа эмасди. Черанни “Қизилқум” ёки бошқа жойда тўпурар бўлади, деб ўйламайман. Кўп нарса жамоага ҳам боғлиқ.

- Сиз учун бу йилги мавсумнинг уч нафар энг яхши футболчиси ва мураббийи ким?

- Биринчиси Драган Черан. Чемпион бўлишди. Иккинчиси Хусниддин Алиқулов, учинчиси Бобур Йўлдошев. Мураббийлардан Темур Кападзе, Рўзиқул Бердиев ва Максим Шацких.   

Шуҳратбек Жўраев.

"Клубда қола олмаслигимни тушуниб етдим, жуда оғир савол, катта иштиёқ билан келгандим, лекин..." - Никола Лазаревичнинг "Қизилқум"дан кетиши ҳақида

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ