"Қизилқум" яна бир дарвозабон трансферини эълон қилди
- 3-январ 2025, 18:46
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Фарҳод Раҳматов — "Қизилқум" жамоаси футболчиси!

Ўтган мавсумни Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ўтказган маҳоратли дарвозабон Фарҳод Раҳматов янги мавсумда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида икки йиллик битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Раҳматов якунланган мавсумда "Динамо" таркибида Суперлига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушган ва 2 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ