"Қизилқум" "Насаф"нинг собиқ легионери билан шартнома тузди
- 18-январ 2025, 23:16
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Навоийнинг "Қизиқум" клуби таркибини кучайтиришда давом этяпти. Бу сафар яна бир легионер билан шартнома имзоланди.
Сербиялик ҳужумчи Ален Машович эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Клуб матбуот хизматининг ёзишича, у билан бир йиллик битим имзоланган.
Ален Машович ҳақида:
Туғилган санаси: 07.08.1994 йил
Туғилган жойи: Нови Пазар — Сербия
Амплуаси: ҳужумчи
Тўп тепган жамоалари: "Партизан" (Сербия), "Вождовас" (Сербия), "Матида Зелвия" (Япония), "Насаф" (Қарши), "Дечич" (Черногория).
Мухлислар уни айнан "Насаф"да 2022 йилги мавсумдаги ўйинлари орқали эслаб қолишган. Лекин ўшанда қаршиликлар сафида кўп ўйнамаган. Фақатгина 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Машовичнинг охирги клуби Черногориянинг "Дечич" жамоаси бўлиб, 17 та ўйинда 3 гол урган.