Қитъалараро кубок. ПСЖ пенальтилар сериясида "Фламенго"ни мағлуб этиб, чемпионга айланди

Қитъалараро кубок. ПСЖ пенальтилар сериясида "Фламенго"ни мағлуб этиб, чемпионга айланди

Қитъалараро кубок финал учрашуви ҳам ўз ниҳоясига етди. 
 
Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ финалда "Фламенго" билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. 
 
Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Дастлаб, Хвича 38-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 62-дақиқада эса "Челси"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Жоржиньо 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса 2:1 ҳисоби қайд этилди. 
 
Бу орқали ПСЖ Қитъалараро кубок соҳибига айланди.

Межконтинентальный Кубок ФИФА

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ