
Қатар юлдузлар лигаси. Рашидов жамоаси пешқадамга қарши, Тўхтахўжаев клуби эса қуйи ўринлардан чиқиб кетиши мумкин
- 13-сентябр 2022, 16:45
- 0
- Футбол
Бугун Қатар Юлдузлар лигаси доирасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Легионеримиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Умм-Салал" клуби мазкур тур баҳсини ўз майдонида ўтказади. Ҳамюртимиз жамоасига пешқадам "Ал-Араби" клуби рақиблик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев тўп тепадиган "Ал-Гарафа" ҳам бугун ўз ўйинини ўтказади. Унда жамоага "Марҳия" клуби қаршилик кўрсатади. Мазкур ўйин ҳам 22:15 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ