
ПСЖнинг кўнгли яна қария дарвозабонни хоҳлаб қолди
- 14-май 2020, 17:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" дарвозабони Пепе Рейна фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Foot Mercato нашрининг ёзишича, 37 ёшли испаниялик посбонни ПСЖ ўз сафида кўрмоқчи. У парижликлар сафида Серхио Рико ўрнига Кейлора Навасга ўриндош сифатида ҳаракат қилади.
Рейна қишки трансферлар даврида ижара асосида “Астон Вилла”га кўчиб ўтган эди. У 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтиш лозимки, ПСЖ 2018 йилда 40 ёшли Жанлуижи Буффонни таркибга қўшиб олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ