
ПСЖнинг икки етакчи футболчиси карантинга олинди
- 30-январ 2021, 16:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖнинг икки футболчиси – ҳимоячи Абду Диалло ва ярим ҳимоячи Марко Верраттининг COVID-19га топширган тест натижалари мусбат чиқди.
Парижликлар расмий сайти ушбу икки футболчи коронавирусдан тўлиқ соғаймагунича карантинда бўлишини маълум қилди.
Диалло жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 18 та ўйинда иштирок этган Верратти эса 2 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ