
ПСЖга юлдузлари ҳам ёрдам бера олмади
- 3-октябр 2021, 17:53
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 9-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар рақибдан 2:0 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлимнинг 45-дақиқасида Лаборд ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Флавьен Те орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Ушбу мағлубиятдан кейин парижликлар ҳисобидаги 24 очко ўзгармай қолди, бироқ улар ҳамон катта фарқ билан карвонбошилик қилмоқда. Шунингдек, очколари сонини 12 тага етказиб олган "Ренн" 7-поғонага кўтарилди.
{game}3625914{/game}
{online}3625914{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ