
Франция 1-дивизиони 12-туридан ўрин олган ПСЖ - "Бордо" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди.
Дастлаб, Пембеле ўз дарвозасини ишғол қилиб, парижликларни қийин аҳволда қолдирди. Биринчи тайм якунигача Неймар ва Кин гол урган ҳолда, ҳисобдаги устунликни мезбонлар томонига оғдирди. 60-дақиқада Адли ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва бу учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди.
Ушбу ўйиндан сўнг, Тухель шогирдлари 25 очко билан 1-поғонада қоладиган бўлишди. Бордоликлар эса 11-ўринга кўтарилиб олишга эришди.
{game}3361724{/game}
{online}3361724{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ