
ПСЖ мухлислари учун "Реал"га қарши ўйиндан олдин зўр хушхабар бор!
- 8-феврал 2022, 11:07
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг жароҳати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.
L'Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчининг жароҳати у қадар жиддий эмас ва у келаси ҳафта "Реал"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувида жамоага ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Реал" ўйини 15 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Ди Мария жорий мавсум ПСЖ сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ