
ПСЖ Эррерага 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда
- 22-март 2019, 18:26
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор бундан аввалроқ ПСЖ клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андер Эррера билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
RMC нашрининг хабар беришича парижликлар 29 ёшли испаниялик футболчига 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Агар Эррера ушбу шартномага розилик билдирса, у Парижда ҳафтасига 173 минг евро маош олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Андер Эрреранинг МЮ билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Шу боис у ПСЖга эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ