
ПСЖ - "Ар-Риёд юлдузлари" баҳсида 9 та гол киритилди, Роналдудан дубль
- 20-январ 2023, 00:10
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ПСЖ ҳамда "Ал-Ҳилол" - "Ан-Насср" юлдузлари ўртасидаги ўртоқлик баҳси якунига етди. Унда парижликлар 5-4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Француз клуби сафида Месси, Маркиньос, Рамос, Мбаппе ва Экитике гол урган бўлса, қарама-қарши томонда Роналду дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Жанг ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Қайд этиш лозим, Месси ҳамда Роналду ушбу учрашувда 60-дақиқа ҳаракат қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ