
Пойтахт дербисида "Локомотив" аламли тарзда мағлуб бўлди
- 21-сентябр 2021, 21:10
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳси ниҳоясига етди. Ушбу беллашувда мезбонлар рақибдан 3:2 ҳисобида устун келди.
Ўйиннинг 24-дақиқасида Абдухолиқов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ғиёсов мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Ғуломов "темирйўлчилар"ни яна олдинга олиб чиқди. Қўшимча дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан гол уриб, "қалдирғочлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолган бўлса, 97-дақиқада Мираҳматов ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Бунёдкор" очколарини 32 тага етказиб, "Насаф"дан ўзиб кетди, "темирйўлчилрар" ҳисобидаги 26 очко эса ўзгармай қолди.
{game}3653350{/game}
{online}2667{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ