Португалия Швейцарияни теннисча ҳисобда мағлуб этди
- 7-декабр 2022, 01:54
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Португалия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда португаллар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Португалия таркибидан Гонсалу Рамуш ҳет-трик қайд этган бўлса, Пепе, Геррейру ва Леау биттадан гол урди. Рақиб сафидаги ягона голни Аканжи ўз номига ёздириб қўйди. Криштиану Роналду 72-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Маълумот учун, Португалия чорак финалда Марокашга қарши баҳс олиб боради.
{game}3406{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ