
Пике "Боруссия"га қарши ўйнамайди!
- 5-ноябр 2019, 23:31
- 0
- Футбол
Айни дамда Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Славия" ўртасидаги беллашув бўлиб ўтмоқда. Баҳс давомида "Барса" ҳимоячиси Жерар Пике сариқ карточка ишлаб олди.
Бу 32 ёшли футболчи учун ЧЛнинг жорий мавсумидаги 3-сариқ карточка бўлди. Шунинг учун, ҳимоячи каталонияликларнинг 27 ноябрда "Камп Ноу"да "Боруссия" Д клубига қарши кечадиган баҳсни ўтказиб юборади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ