Педри ва яна ўша Дембеле "Реал" билан ўйинни ўтказиб юбориши кутиляпти
- 22-март 2023, 22:29
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг икки футболчиси Педри ва Усмон Дембеле навбатдаги "эл-класико"ни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг кўплаб нашрлари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Педрининг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиққан. У камида 2 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" "Реал" билан Испания кубоги доирасида 5 апрель санасида кураш олиб боради. Чемпионат доирасидаги сўнгги баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ