
Педри "Реал"ни "тролл" қилди
- 6-феврал 2023, 19:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Испания чемпионати доирасида "Севилья" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Реал"ни "тролл"қилди.
Ярим ҳимоячи ижтимоий тармоққа ўзининг суратини жойлаштириб, либосидаги рақамни (8) белгилаб кўрсатди. Айни вақтда "кўк-анорранглилар" Мадрид клубидан Испания чемпионати турнир жадвалида 8 очко олдинда. 
Кейироқ, Педри ушбу суратни ўчириб ташлади.
Қайд этиш лозим, "қироллик клуби" 20-турда "Мальорка"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ