Педри мавсум стартида таркибга қайтиши мумкин
- 5-август 2024, 12:58
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Ла Лиганинг 1-туригача тикланиши мумкин.
Испания терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси "Евро-2024" чорак финалида Германияга қарши ўйинда чап тиззасидан жароҳат олган эди. Педри бир ярим ойни ўтказиб юбориши кутилганди.
Ярим ҳимоячи айни дамда якка тартибда шуғулланмоқда ва у "Валенсия" билан 17 август куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг очилиш ўйинида иштирок этиши эҳтимоли бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ