
"Пахтакор" ўртоқлик ўйинида Украинанинг номдор клубини мағлуб этди
- 14-феврал 2023, 21:56
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўтган йил Ўзбекистон Суперлигаси олтин медалларига эга чиққан "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда.
Бугун Максим Шацких шогирдлари Киевнинг "Динамо" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Баҳс тошкентликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ягона гол 34-дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ