"Пахтакор" АГМК майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 18-март 2021, 20:22
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Пахтакор" АГМК майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.
Ҳисобни 27-дақиқада Азиз Турғунбоев очди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Азиз бош билан йўллаган зарбаси орқали дарвозага киритди. Орадан кўп ўтмай, айнан Турғунбоевнинг узатмасидан кейин Эрен Дердийок ҳисобдаги фарқни оширди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Иброҳимҳалил Йўлдошев кучли зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа, "шерлар" 3-турдан кейин 9 очко тўплаган ҳолда, онлайн турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Имкониятни бой берган АГМК ҳисобида 4 очко мавжуд.
{game}2320{/game}
{online}2320{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ